QR-код адреса статьи


СУВЧИЛАР РАҒБАТЛАНТИРИЛМОҚДА

Хоразм вилоятида 2025 йилда пахта ва ғалла ҳосили етиштирилаётган майдонларни суғориш ишларида қатнашган сув хўжалиги ташкилотлари ходимлари ва фермер хўжаликларининг сувчиларига 5 млн. сўмдан пул маблағлари тарқатилмоқда.
Хусусан, Ҳазорасп туманининг “Карвак” ҳамда Хонқа туманининг “Сарапоя”, “Қорамози” ҳудудларида фаолият олиб бораётган 26 нафар сувчиларга мукофот пуллари даланинг ўзига етказиб берилди. 

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish