QR-код адреса статьи


“ҚИЗИЛРАВОТ” НАСОС СТАНЦИЯСИДА ЎҚУВ-АМАЛИЙ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси томонидан объектларда режа-кўрсаткичларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича ҳафталик графигига асосан навбатдаги ўқув семинари Хоразм вилояти, Боғот туманидаги “Қизилравот” насос станциясида бўлиб ўтди.
Унда бошқарманинг техника хавфсизлиги бўйича бош муҳандиси Ф. Эгамов томонидан ишчи-ходимларга Президентимизнинг 2024 йил 14 июндаги “Энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-222-сонли Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикасининг жорий йил 10 апрелдаги “Қонунлар лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш ва кўриб чиқиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1054-сонли Қонунлари мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Шунингдек, қилинган ишлар таҳлилидан сўнг объект атрофига ёз мавсуми бошланиши муносабати билан чўмилишни тақиқловчи махсус огоҳлантирувчи белгилар қўйилиши назоратга олинди ҳамда 0.2 гектар қўшимча ер майдонларида ташкил этилган токзор ва етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосилдорлиги ўрганиб чиқилиб, уларни ҳажмини оширишга қаратилган керакли тавсиялар берилди.
Маълумот учун, ушбу станция 1990 йилда ишга туширилган бўлиб, сув олиш манбаси “Тошсоқа” каналидир; 3 та агрегатга эга; умумий қуввати 352 кВт/соат; сув чиқариш қобилияти 1.5 м³/сек.; сув кўтариш баландлиги 6 м.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish