“Сувхўжаликназорат” инспекцияси Хоразм вилоят бошқармаси мутахассислари томонидан Янгибозор туманидаги “Дарёлиқ-арна” каналининг ПК 90+00даги сув тақсимловчи иншоотида “Шовот-Қуловот” ИТБ, Насос станциялари ва энергетика бошқармаси, Мелиоратив экспедиция, туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси мутахассислари ҳамда фермер хўжаликлари ва жамоатчилик вакиллари билан учрашув ўтказилди.Унда инспекция бош мутахассиси М.Яқубов “Сув текин эмас” деган ғояни барча сув истеъмолчиларга сингдириш кераклигини тушунтирар экан, сувни тежашга қаратилган амалларни бажаришда ҳар бир фуқаро ўз ҳиссасини қўшиши муҳимлиги ва сув ресурсларини келажак учун асрашга барча масъул эканлигини таъкидлади.
Маълумот учун, мазкур гидроиншоот 1986 йилда қурилган бўлиб, 4 та ровоқдан иборат. Сув ўтказиш қобилияти 15 м³/сек.; туманнинг 3 104 гектар майдонига хизмат қилади.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати