Жорий йил 2 май куни Насос станциялари ва энергетика бошқармаси томонидан Янгиариқ туманидаги “Таган” насос станциясида объектларни таъмирлаш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ҳамда станция ва қудуқларни ишлатиш учун ажратилган электр энергиясидан лимитлар доирасида фойдаланиш юзасидан семинар ўтказилди.Унда Энергетика, Ишлаб чиқариш техника бўлимлари мутахассислари ҳамда участка бошлиғи ва ишчи-ходимлар иштирок этишди.
Семинар давомида амалга оширилган ишлар таҳлили кўрилгач, 2-чорак учун белгиланган режалар хусусида топшириқлар берилди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 апрелдаги “Қонунлар лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш ва кўриб чиқиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1054-сонли Қонуни мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати