QR-код адреса статьи


НАСОС СТАНЦИЯ ТЕХНИК ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ ҳамда Насос станциялари ва энергетика бошқармаси мутахассислари томонидан Янгиариқ туманида жойлашган “Обил кўл ПК-108” насос станцияси техник ҳолати юзасидан мониторинг ўтказилди.
Унда гидроиншоотни ишлатишда электр энергиясидан ҳамда сувдан оқилона фойдаланиш меъёрлари таҳлил қилинди.
Ушбу насос станция 2011 йилда қурилган бўлиб, “Қўриқтом” ҳудудининг 704 гектар ер майдонига сув етказиб беради. 2023 йилда давлат-хусусий шериклик асосида “Қудратли Остона Диёри” масъулияти чекланган жамиятига берилган.

Маълумот ўрнида, ҳозиргача Янгиариқ туманидаги 5 та насос станциялари давлат-хусусий шериклик бошқарувига топширилган бўлиб, яна 4 та объект бўйича шартномалар тузиш режалаштирилган.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish