QR-код адреса статьи


ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Сув хўжалиги вазирлиги тизимида фаолият юритаётган аёллар ўртасида “Сув ресурсларини тежашга аёлларнинг қўшган ҳиссаси” мавзусидаги видео-интервьюлар танлови якунлангани ҳақида хабар берилган эди. 
Мазкур танловда Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бош мутахассиси, меҳнатсевар ва фаол ходими Лайло Машарибова ҳам ўзи тайёрлаган видео-интервью билан иштирок этиб, энг кўп овоз олган ҳолда ғолиблар сафидан ўрин эгаллади.

Ғолибимизни ушбу ютуқ билан қутлаб қоларканмиз, сафимизда шундай ўрнак бўладиган аёллар янада кўп бўлишини тилаб қоламиз.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish