Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурига мувофиқ энг оғир аҳволдаги маҳаллалар рўйхати шакллантирилган бўлиб, биринчи навбатда уларнинг инфратузилмаси яхшиланиши белгилаб қўйилган.Бу борада Хоразм вилояти сув хўжалиги тизим ташкилотлари ҳам жонбозлик кўрсатишиб, ушбу хайрли тадбирга ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.
Хусусан, Урганч тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси томонидан тумандаги Оқ олтин ва Боғдорчи маҳаллалари фуқароларининг томорқа ерларини оқар сув билан таъминлаш мақсадида 1-маҳаллага диаметри d=0,8 бўлган 18 метрли ва 2-маҳаллага диаметри d=0,8 бўлган 17,5 метрли темир-бетон қувурлар ётқизилди. Бу эса ўз ўрнида жами 119 гектар ер майдоннинг сув таъминотини яхшилашга ёрдам беради.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати