Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида “Маънавият соати” доирасида “Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги” илмий-оммабоп журналининг жорий йилдаги 2-сони мутолааси бўлиб ўтди.Унда ишчи-ходимлар журналнинг ушбу сонидаги ўтган йил соҳа сарҳисобига бағишланган мақолалар билан таништирилар экан, нафақат 2024 йилдаги режалар ижроси, балки эришилган ютуқлар тўғрисида ҳам мушоҳадалар қилишди ва амин бўлишдики, халққа сув етказиш каби олий мақсадни ўз олдига қўйган ҳар бир инсон элда ардоқлидир.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати