QR-код адреса статьи


ХОРАЗМ

Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси томонидан 2024-2025 йиллар кузги-қишки тадбирлари доирасида вилоят ҳудудидаги объектларда таъмирлаш-тиклаш ишлари график асосида амалга оширилмоқда.
Хусусан, Тупроққалъа туманидаги “Қизилқум” насос станциясида таъмирий тадбирлар олиб борилди.
Ушбу объект 2007 йил қурилган бўлиб, 2021 йилда тўлиқ модернизация қилинган. Умумий қуввати 5000 кВт; сув чиқариш қобилияти 14 м³/секунд; “Д 48” русумли 4 дона насос агрегати мавжуд. Тумандаги 2 900 гектар экин майдонларини кафолатли сув билан таъминлайди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish