QR-код адреса статьи


ИРРИГАЦИЯ ОБЪЕКТЛАРИНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ИШЛАРИ ҚИЗҒИН ПАЛЛАСИДА

"Хоразмсувқурилишинвест” давлат муассасаси буюртмаси асосида Қўшкўпир туманидаги “Эски Хонобод”, Урганч туманидаги “Дўстлик-яб” ҳамда Янгиариқ туманидаги “Қўриқтом-1” каналларида махсус техникалар ва ишчи кучи жалб қилинган ҳолда бетонлаш ишлари шиддатлик билан олиб борилмоқда.
Шу кунгача “Эски Хонобод”каналида ўтган 2 ой учун режа 3,338 км бўлган ҳолда амалда 6,5 км қисмида, “Дўстлик-яб” каналида режа 0,618 км амалда 2,07 км ва “Қўриқтом-1” каналида режа 1,444 км этиб белгиланган ҳолда амалда 1,8 км қисмида ишлар бажарилган.
Ҳозирда объектлардаги ушбу тадбирлар давом этмоқда.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish