Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси томонидан Шовот туманидаги “Шовот қалъа” насос станциясида таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.Мазкур объект 1 та насос агрегатидан иборат бўлиб, 110 кВт кучга эга; 2021 йилда ишга туширилган; ҳудуд аҳолиси ва фермер хўжаликларининг 173 гектар томорқа ерлари ҳамда экин майдонларини кафолатли сув билан таъминлаб келмоқда.
Шунингдек, ташкилот ходимлари томонидан насос станцияларидаги он-лайн сув ўлчаш қурилмаларининг ишчи ҳолатлари ҳам кўздан кечирилмоқда.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати