QR-код адреса статьи


СУВ ТЕЖАЛИШИ ЙЎЛИДАГИ САЪЙ-ҲАРАКАТЛАР

Айни кунларда Хоразм вилоятининг Хива туманидан оқиб ўтувчи, умумий узунлиги 12.2 км бўлган “Пахтакор” каналида Амударё Чапқирғоқ ҳимоя дамба бошқармаси ҳамда “Чолиш сув йўллари техника бўлими” давлат муассасаларининг ишчилари ҳашарлигида бетонлаштириш бошлаб юборилган.
Мазкур объект бўйича режа 4 км қилиб белгиланган бўлиб, бир кунда 50 куб бетон сарф қилинмоқда. Ҳозирда каналнинг 200 метр қисмида ишлар бажарилган.

Шунингдек, Урганч туманидаги “Қазақ яб” каналининг аҳоли яшаш пунктидан ўтадиган 1 км қисмида ҳам бетонлаштириш олиб борилмоқда. Ушбу ишларга 4 та экскаватор ва 3 та юк машиналари техник хизмат кўрсатмоқда.
Мазкур тадбирлар натижасида 2 870 га экин майдонларига сув етказиб берилиши таъминланади.
 

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish