Қўшкўпир сув хўжалиги ва мелиорация коллежида сув тежовчи технологиялар йўналиши бўйича дуал таълим олаётган битирувчиларнинг билим даражасини ўрганиш мақсадида Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси мутахассислари ҳамда коллеж раҳбарияти томонидан диплом олди амалиёт ва тест синовлари ўтказилди. Ушбу даргоҳнинг 48 нафар битирувчилари ҳозирда вилоят тизим ташкилотларида фаолият юритиб келишмоқда.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати