QR-код адреса статьи


ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Сув хўжалиги вазирлигининг тегишли топшириғига асосан кузги-қишки тадбирларни сифатли бажаралишини таъминлашда амалий ёрдам кўрсатиш бўйича ташкил этилган Ишчи гуруҳ томонидан Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ тизим ташкилотлари фаолияти ўрганилди.
 Хусусан, вилоятдаги канал ва ариқларни бетонлаштириш, ёмғирлатиб суғориш технологияларини жорий қилиш ҳамда ирригация-мелиорация тармоқларидаги тозалаш ва ободонлаштириш ишлари кўздан кечирилди.
Шу билан бирга, ушбу тадбирларни самарали олиб борилиши юзасидан керакли тавсиялар берилди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish