“Сувхўжаликназорат” инспекцияси Хоразм вилояти бошқармаси бош мутахассиси А.Ниёзметов томонидан Хива туманидаги “Озёрний” коллекторининг ПК 302+00даги гидроиншоотида ишлар юритилиши таҳлил қилинди.
Ўрганишлар давомида объектда электр узилишлари содир бўлган вазиятлар учун дизель генераторлари йўқлиги, фавқулодда вазиятлар учун захира материаллари етарли жамғарилмаганлиги аниқланди ва ушбу ҳолатларни тўғирлаш бўйича масъул ходимларга кўрсатмалар берилди.
Маълумот ўрнида, мазкур гидроиншоот 1971 йилда қурилган бўлиб, сув ўтказиш қобилияти 32.8 м³/секундни ташкил қилади; 4 та ровоқдан иборат; вилоятнинг 87 242 гектар ер майдонларининг мелиоратив ҳолатини яхшилашга хизмат қилади.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати