QR-код адреса статьи


ЮБИЛЕЙ МУБОРАК БЎЛСИН!

Бугун, 10 январь куни Қўшкўпир тумани “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ директори Валиев Ҳамро Дадабаевич 50 ёшлик таваллуд айёмини нишонламоқда.
Бу фидойи сувчи ўз касбий фаолиятини 1996 йили Андижон қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаб, Қўшкўпир тумани Сув хўжалиги бирлашмасида ишчи лавозимидан бошлаган.

Узоқ йиллик меҳнат йўли давомида соҳа ривожланишига, эл-юрт ободлигига қўшган ҳиссалари эътироф этилиб, 2016 йилда “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги”, 2021 йилда “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги” ҳамда 2023 йилда “Сув хўжалиги аълочиси” кўкрак нишонлари билан тақдирланган.

Ҳамро Дадабаевични бутун сув хўжалиги тизимининг катта жамоаси номидан қутлаб, сиҳат-саломатлик, оилавий тинчлик ва юрт равнақи йўлида толмай хизмат қилишларини тилаб қоламиз! 

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish