QR-код адреса статьи


БЕТОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Хоразм вилояти, Ҳазорасп тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси томонидан туманнинг “Саноат” ҳудудидаги 2 та фермер хўжалиги ва “Ширинқудуқ” МФЙ томорқаларига сув етказиб берувчи, “Бўстон ёб” каналидан сув олувчи “Хушнуд ариқ” ички ариғини бетонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Ушбу тадбирга 1 та техника жалб қилинган. Режа бўйича ариқнинг 500 метр қисми бетонлаштирилиши белгиланган бўлиб, кунлик 20-30 метрида ишлар амалга оширилмоқда.
 
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish