QR-код адреса статьи


ХОРАЗМ

Жорий йил 22 ноябрь куни Хонқа тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси томонидан суғориш тармоқларида сув йўқотишларини олдини олиш мақсадида “Мадир” ҳудудидаги “Мадир-1 яб” каналидан сув олувчи 1.3 км узунликдаги “Мадир-5” фермерлараро ички суғориш тармоғини бетонлаштириш жараёнлари мисолида семинар ўтказилди.
Семинарда туман ҳокимлиги вакиллари, фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда кластер ташкилотлари раҳбарлари қатнашдилар.
Иштирокчилар мазкур жараёнларга ўзлари гувоҳ бўлишаркан, сувни тежаш учун бу каби чора-тадбирлар нақадар муҳимлигига амин бўлишди ва ўз хўжаликларида ҳам бу усулни қўллашни олдиларига режа қилиб олишди.
Ҳозирда ушбу тармоқнинг 100 метр қисми бетонлашган бўлиб, ишлар қизғин давом этмоқда.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish