QR-код адреса статьи


СУВ – ТЕКИН ЭМАС!

Жорий йил 8 ноябрь куни Хоразм вилоятининг Шовот туманидаги “Янги-яб” канали ПК 0+00даги гидроиншоотида “Сувхўжаликназорат” инспекцияси вилоят бошқармаси томонидан “Сув – текин эмас” деган ғояни тушунтириш ҳамда аҳоли ўртасида тарғиб этиш юзасидан “Шовот-Қуловот” ИТБ, Мелиоратив экспедицияси мутахассислари ва туман фермер хўжаликлари вакиллари иштирокида семинар ташкил этилди.
Унда, йиғилганларга, инспекция бош мутахассиси К.Артиқов республикамизда қишлоқ хўжалиги мақсадида ишлатиладиган сувнинг 80 фоизи бошқа давлатлар орқали етиб келаётганлиги, “Туямўйин” сув омборидан фойдаланаётганлигимиз ва кўлларнинг мувозанатлаштирувчи “Озёрний” ҳамда “Дарёлик” коллекторлари орқали Сариқамиш кўлига зах сувларни ташлаётганлигимиз учун Туркманистон давлатига ҳар йили 11 млн. доллар ижара ҳақи тўланаётганлиги, шунингдек, дарёларимизга сув келтириш учун сарфланаётган электр энергияси қўшни давлатлар ГЭСларидан сотиб олинаётганлиги сувнинг текин эмаслигининг яққол мисоли эканлигини таъкидлади.
Шу билан бирга, сув танқислигини олдини олиш мақсадида ушбу ғоя мазмун-моҳиятини барча сув истеъмолчиларга етказиш вазифаси белгилаб берилди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish