Айни кунларда “Хоразмсувқурилишинвест” давлат муассасаси буюртмаси асосида “Озёрний” магистрал коллекторининг Боғот ва Ҳазорасп туманлари ҳудудларидан ўтувчи қисмидаги тиндиргичларни 6,1 км қисмида таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилмоқда.
Ушбу туманлардаги суғориладиган ерларнинг шўрланишини олдини олиш ва 22 162 гектар экин майдонларидаги заҳ сувларни равон оқиб чиқишини таъминлаш мақсадида мазкур коллекторни лойқадан тозалаш, 2 та сув ўлчаш иншооти ва 1 та сув чиқариш насосини таъмирлаш ишлари режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунда ушбу объектга 4 та экскаватор, 1 та бульдозер, 1 та земленасос ва 20 нафар ишчи-ходимлар жалб қилинган ҳолда бажарилмоқда.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати