Дунёда 2008 йилдан буён 15 октябрь санаси — “Халқаро қишлоқ аёллари куни” сифатида кенг нишонланмоқда. Ушбу байрам Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Aссамблеясининг 2007 йил 18 декабрдаги 62/136-сонли резолюцияси билан расман тасдиқланган.
Қишлоқ аёллари дунё аҳолисининг чорак қисмини ташкил қилади. Уларнинг ўрни барча соҳаларда беқиёсдир. Шундай экан, уларнинг меҳнатларини қадрлаб, эътироф этиш ҳар бир жамиятнинг бурчидир.
Шу муносабат билан, Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси маъмурияти томонидан тизим ташкилотларида кўп йиллардан бери ўз фаолияти билан сидқидилдан хизмат қилиб келаётган бир гуруҳ аёллар қутланди.
Айнан, Шовот тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси Инсон ресурсларини бошқариш бўйича бош мутахассиси З.Жиянбоева, Қўшкўпир тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси бош гидрометри А.Хасанова, шунингдек, Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ алоқачи-телефонисти Н.Ражаповалардир.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати