QR-код адреса статьи


КУЗ-ҚИШ МАВСУМИНИ БЕТАЛОФАТ ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА ТАРҒИБОТ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

Жорий йилнинг 14 октябрь куни Хоразм вилояти, Урганч шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бўлим бошлиғи ўринбосари, лейтенант Э. Эрназаров томонидан Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ ва “Шовот-Қуловот” ИТБ ишчи-ходимлари билан фавқулодда вазиятларни олдини олиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича йиғилиш ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 сентябрдаги “Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида”ги ЎРҚ-226-сон Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 октябрдаги “Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 649-сонли қарори ҳамда 2023 йил 14 июндаги 348-Ф/26-сонли фармойишлари мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Шу билан бирга, тингловчиларга иш жойида биринчи навбатда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қаттиқ риоя қилиш, иситиш мосламалари ва электр ускуналарини белгиланган қоида ва талаблар асосида ишлатиш, носоз электр ўтказгич, жиҳоз ва маиший техникалардан фойдаланмаслик таъкидланди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish