QR-код адреса статьи


“СУВХЎЖАЛИКНАЗОРАТ” ИНСПЕКЦИЯСИ ХОРАЗМ ВИЛОЯТ БОШҚАРМАСИ ТОМОНИДАН СУВДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ЮЗАСИДАН СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

2024 йилнинг 11 октябрь санасида “Сувхўжаликназорат” инспекцияси вилоят бошқармаси томонидан Урганч тумани, “Тўғай-обод” каналининг ПК107+00даги гидроиншоотида инспекция, “Шовот-Қуловот” ирригация тизими бошқармаси ва туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасалари мутахассислари иштирокида семинар ташкил этилди.  
Унда йиғилганларга ҳукумат сўнгги қарор ва фармонлари хусусида маълумотлар берилди. 
“Шовот-Қуловот” ИТБ бошлиғи ўринбосари У.Дўсчанов, кузги-қишги тадбирларни белгиланган муддатда ва ҳажмда бажаришни таъминлаш бўйича тадбирлар ташкил қилиниши ҳамда бетонлаштириш ишларини сифатли қилиб бажарилишига эьтибор қаратилиши кераклигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, 2024 йил 1 октябрдан гидрологик янги йил бошланиши муносабати билан новегетация даври учун белгиланган лимит асосида ҳар бир сув истеъмолчи билан шартномаларни тузиш ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш кераклиги белгилаб берилди.
 
Маълумот учун, ушбу гидроиншоот 1980 йил қурилган бўлиб, сув ўтказиш қобилияти 8 м³/секундни ташкил қилади. Каналнинг узунлиги 14 км, 3 та ровоқдан иборат; туманнинг “Гулистон”, “Ғалаба”, “Ж.Мангуберди” ҳудудларини сув билан таъминлайди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish