Жорий йил 20 сентябрь санасида Чапқирғоқ Амударё иригация тизимлари ҳавза бошқармасида Сув хўжалиги вазирлиги Комплаенс назорат ва коррупцияга қарши курашиш бўлими мутахассислари Ш.Кулимбетов ва Б.Чорақуловлар томонидан “Биз коррупцияга қаршимиз” мавзусида ишчи-ходимлар билан йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда коррупциянинг салбий оқибатлари ҳамда жавобгарлиги юзасидан тушунчалар берилди.
Шу билан бирга, иштирокчиларга Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 июндаги “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги ЎРҚ-931-сонли Қонуни мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтириб ўтилди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати