QR-код адреса статьи


БЕТОНЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ЭСТАФЕТА ДАВОМ ЭТМОҚДА

Вегетация даври охирлаб қолаётган сўнгги кунларда экин ер майдонларидаги ички ариқларни бетонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда.

Хусусан, Урганч тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси томонидан тумандаги “Ғалаба” ҳудудида жойлашган “Икром харрат” фермер хўжалиги ер майдонларида мазкур тадбир олиб борилмоқда.

Ушбу ҳудудда жами 24 та фермер хўжалиги мавжуд бўлиб, умумий 63,4 км узунликдаги ички ариқлар бетонлаштириш режалаштирилган.
 
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish