QR-код адреса статьи


ЮКСАК МУКОФОТ ҚУТЛУҒ БЎЛСИН, АЗИЗ УСТОЗ!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига асосан бир гуруҳ юртдошларимиз давлатимизнинг фахрий унвонлари билан тақдирландилар.
Шулар қаторида фидойи сувчи, жонкуяр устоз, мана қарийиб 44 йилдан буён “Шовот-Қуловот” ирригация тизими бошқармасида фаолият юритиб келаётган заҳматкаш инсон, “Дарёлик арна” канали бошлиғи Илёс ака Кушманов ҳам “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.
Биз, шогирдлар, устозга узоқ-умр, мустаҳкам соғлик ва яна кўп йиллар давомида ўз ибратли ҳаётлари билан намуна бўлиб юришликларини тилаб қоламиз!

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish