Жорий йилнинг 13 август куни Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида бошлиқ биринчи ўринбосари Э. Нурметов раислигида Ҳазорасп тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасасининг ўтган 7 ойлик иш фаолияти бошқарма, Насос станциялари ва энергетика бошқармаси, Мелиорация экспедицияси мутахассислари ҳамда муассаса раҳбари ва масъул ходимлари иштирокида муҳокама этилди.
Унда ҳукумат қарор ва фармонлари, вазирлик топшириқлари ижроси таҳлил қилиниб, режаларни муддатида бажарилиши, шунингдек, айрим камчиликларни тез бартараф этиш чораларини кўриш вазифалари берилди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати