Хонқа туманидаги “Р-9” каналининг ПК132+00даги гидроиншоотида “Сувхўжаликназорат” инспекцияси вилоят бошқармаси томонидан сувдан самарали фойдаланиш ва гидротехник иншоотларни беталофат ишлатиш юзасидан ўқув семинари ўтказилди.
Унда инспекция, Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси мутахассислари қатнашдилар.
Семинарда инспекция бош мутахассиси К.Артиқов томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 июлдаги “Гидротехника иншоотларидан фойдаланиш даврида фавқулодда вазиятлар натижасида етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартибини белгилаш тўғрисида”ги 457-сонли қарори мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтирилди.
Шу билан бирга, гидроиншоотни эксплуатация қилиш ва техника хавфсизлиги бўйича йўриқномалар бўлиши, сувнинг олди-берди журналлари ўз вақтида тўлдириб борилиши, авария захира материаллари тайёрлаб қўйилиши ҳамда затворлар занглашига қарши бўялиши кераклиги каби топшириқлар берилди.
Маълумот ўрнида: ушбу объект 1973 йил қурилган бўлиб, сув ўказиш қобилияти 7 м³/секундни ташкил қилади; 4 та ровоқдан иборат; 3 та каналга сув тақсимлайди; туман 2 247 гектар ер майдонини сув билан таъминлайди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати