QR-код адреса статьи


"АМУДАРЁ" ХЎЖАЛИКЛАРАРО КОЛЛЕКТОРИДА ЛОЙҚАДАН ТОЗАЛАШ ИШЛАРИ

“Хоразмсувқурилишинвест” давлат муассасаси буюртмачи сифатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 мартдаги 04-04/1-3362-сонли баёни билан тасдиқланган сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳалар ижросини таъминлаш мақсадида Гурлан туманидаги “Амударё” хўжаликлараро коллекторини тизимли таъмирлаш-тиклаш ишлари 3 та экскаватор, 1 та бульдозер ва 12 нафар ишчи-ходимлар жалб қилинган ҳолда бошлаб юборилган.
Ушбу объектда жорий йилда 51,3 км узунликдаги коллектор-зовур тармоқларини лойқадан тозалаш ишлари режалаштирилган бўлиб, график режага нисбатан 118 фоиз ва йиллик лимитга нисбатан 36 фоиз ишлар бажарилган.
Ушбу тадбирлар натижасида 934 гектар ер майдонларининг мелиоратив ҳолати яхшиланиши белгиланган.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish