Бугун Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Гурлан тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси фаолияти юзасидан ташкилот директори ва масъулларнинг ҳисоботлари эшитилди.
Давлат муассасаси фаолиятида аниқланган хато ва камчиликлар юзасидан тегишли чора-тадбирлар қабул қилинди.
Келгусида Президент ва Ҳукумат ҳужжатлари билан белгиланган вазифаларни ўз муддатида, тўлақонли ва сифатли бажарилишини таъминлаш борасида топшириқлар берилди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати