“Хоразмсувқурилишинвест” давлат муассасаси буюртмачилиги асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 мартдаги 04-04/1-3362-сонли баёни билан тасдиқланган сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳалар доирасида Урганч туманидаги “Чаккакўл ва Узумчилик” хўжаликлараро коллекторини тизимли таъмирлаш-тиклаш ишлари 2 та экскаватор, 1 та бульдозер ва 8 нафар ишчи-ходимлар жалб қилинган ҳолда бошлаб юборилган.
Жорий йилда 89,1 км узунликдаги коллектор-зовур тармоқларини лойқадан тозалаш режалаштирилган бўлиб, ушбу объектдаги ишлар шу кунгача график режага нисбатан 52 фоизга бажарилган.
Ушбу тадбирлар натижасида 1 022 гектар ер майдонларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланиши белгиланган.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати