QR-код адреса статьи


ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Бугун Ҳазорасп тумани “Р. Собиров” каналида сув ресурсларидан фойдаланиш, сувни ҳисоб-китобини юритиш ва очиқ каналларда сув сарфини ўлчаш бўйича туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси бош гидрометри, муҳандис-гидротехниги ва бошқа масъул ходимлари билан тушунтириш ишлари олиб борилди. 
Унда канал гидропостида сув тезлигини ўлчайдиган портатив электромагнитли MGG/KL-DCB типдаги гидрометрик вертушкада сув сарфини ўлчаш, сув ҳисоб-китобида фойдаланиладиган ҳужжатларни юритиш тартиби бўйича кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, сув махсус хизмати томонидан ҳамда сув тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича олиб борилаётган ишлар таҳлил этилди. 

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish