QR-код адреса статьи


ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ: ГИДРОТЕХНИК ИНШООТДА НАВБАТДАГИ СЕМИНАР

Жорий йилнинг 12 июль куни “Сувхўжаликназорат” инспекцияси вилоят бошқармаси томонидан гидротехник иншоотлар хавфсизлиги, техник ҳолати, иншоотлардаги муаммолар, ҳукумат қарорлари ва фармонлари ижроси ҳамда сувдан самарали фойдаланиш юзасидан Гурлан тумани “Б.Кенгесбаев” канали ПК97+00да инспекция, Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ, туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси мутахассислари иштирокида амалий семинар ташкил этилди.

Унда Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ бош мутахассиси Ж.Болтаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 майдаги ПФ-74-Фармони бўйича сув хўжалиги вазирлиги тузилмасини юқори, ўрта ва қуйи бўғинларда ишларни ташкил қилиш белгилаб берилганлиги тўғрисида тушунтиришлар берди.

Шунингдек, гидроиншоотда эксплуатация қилиш йўриқномаси, техника хавфсизлиги бўйича кўрсатмалар бўлишлиги ҳамда сувнинг олди-берди журналлари ўз вақтида тўлдирилиб борилиши, шартли авария захира материаллари тайёрлаб қўйилиши кераклиги юзасидан топшириқлар берилди.

Маълумот ўрнида, ушбу канал 1974 йил қурилган бўлиб, сув ўказиш қобилияти 25 м³/сек.; узунлиги 9.7 км, 5 та равоқ мавжуд; “Сава яб” каналини ҳамда “Олға”, “Намуна”, “Гулистон” ҳудудлари 6 675 гектар майдонини сув билан таъминлайди.

 

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish