2024 йил 11 июль куни вилоят Сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази ва Халқаро сув ресурсларини бошқариш институти (IWMI) мутахассислари билан ҳамкорликда Хоразм илмий-тажриба станцияси ҳудудида сув ўлчаш ва сув ҳисобини юритиш мавзусида кўргазмали дала-ўқув семинари бўлиб ўтди.
Унда Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси мутахассислари, Ирригация тизими бошқармалари ва туманлар “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасалари гидрометрлари иштирок этишди.
Ушбу семинарда Хоразм илмий-тажриба станцияси ҳудудида қурилган “Ўзгармас-ўзан” гидропостида сув тезлигини ўлчайдиган портатив электромагнитли MGG/KL-DCB типдаги гидрометрик вертушкада сув сарфини ўлчаш, Q=f(H) ишчи графигини ишлаб чиқиш ва уни ГР21М типдаги вертушка билан биргаликда ишлатиб ўлчаш аниқлигини таққослаш ишлари ўргатилди. Шунингдек, бугунги кунда сув ҳисоб-китобини олиб боришда юритиладиган ҳужжатларни юритиш тартиби ва сув махсус хизмати томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати