Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 мартдаги 04-04/1-3362-сонли баёни билан тасдиқланган сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳалар ижроси бўйича “Хоразмсувқурилишинвест” давлат муассасаси буюртамачи сифатида Янгибозор туманидаги “Аташевга қуюлувчи” хўжаликлараро коллекторида тизимли таъмирлаш-тиклаш ишларини бошлаб юборган.
Ушбу объектга 2 та экскаватор, 1 та бульдозер ва 7 та ишчи-ходимлар жалб қилинган бўлиб, жорий йилда 53,7 км узунликдаги коллектор-зовур тармоқларини лойқадан тозалаш режалаштирилган; ҳозирда график режага нисбатан 58 % ва йиллик лимитга нисбатан эса 3 % ишлар бажарилган.
Юқоридаги тадбирлар натижасида 3 877 гектар ер майдонларининг мелиоратив ҳолати яхшиланиши белгиланган.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати