Бугун “Сувхўжаликназорат” инспекцияси вилоят бошқармаси томонидан Хоразм вилоятида сувдан самарали фойдаланиш ва гидротехник иншоотларни беталофат ишлатиш юзасидан Боғот туманида жойлашган “Р-5” каналининг ПК100+00 гидроиншоотида инспекция, Полвон-Ғозовот ИТБ ва туман “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ мутахассислари иштирокида семинар ташкил этилди.
Семинарда инспекция бош мутахассиси К. Артиқов йиғилганларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 7 майидаги ПФ-74-сонли Фармони бўйича сув хўжалиги вазирлиги тузилмасини юқори, ўрта ва қуйи бўғинларда ишларни ташкил қилиш белгилаб берилганлиги тўғрисида ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси фаолиятини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги ВМ-500-сонли қарори мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан тушунтиришлар берди.
Тадбир сўнггида гидроучасткаларда сув ресурслар, лимит тақсимоти, кунлик сув ҳисоби ва олди-берди ҳужжатларни юритиш, уларни солиқ органларига тақдим этиш ҳужжатлари бўйича кўрсатмалар берилди.
Маълумот ўрнида: ушбу гидроиншоот 1980 йилда қурилган бўлиб, сув ўтказиш қобилияти 25 м³/секундни ташкил қилади; 6 та равоқдан иборат; 2 та каналга сув тақсимлайди ва туманнинг 9 199 гектар экин майдонларини сув билан таъминлайди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати