QR-код адреса статьи


УРГАНЧ-АРНА КАНАЛИ БОШ ГИДРОИНШООТИДА МУТАХАССИСЛАР ЙИҒИЛДИ

Жорий йилнинг 28 июнида Хоразм вилоятининг Урганч туманидаги Урганч-арна канали гидроиншоотида “Сувхўжаликназорат” инспекцияси вилоят бошқармаси бош мутахассиси К.Артиқов томонидан муҳандис-техниклар, Шовот-Қуловот ИТБ ҳамда туман “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ мутахассислари иштирокида йиғилиш ўтказилди. 
Тадбирда Ўзбекистон Републикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сонли Қарори, 7 майдаги ПФ-74-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 30 августдаги “Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги ЎРҚ-865-сонли Қонунлари мазмун-моҳияти ва аҳамиятлари бўйича тушунтиришлар берилди. 
Шунингдек, ўтказилган инспекторлик текширувларида ва хавфсизлик деклорацияларида аниқланган камчиликларни ўз муддатида тугатиш, гидроиншоот реконструкция қилингунига қадар кўприкни ишчи ҳолатда сақлаш мақсадида енгил автомобиллардан ташқари бошқа транспортларни ўтказмаслик топшириғлари берилди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

Orqaga qaytish