Бугун Янгиариқ туманидаги “Озёрный” коллекторининг ПК528+00 да жойлашган гидротехник иншоотда “Сувхўжаликназорат” инспекцияси вилоят бошқармаси бош мутахассиси Кенжабой Артиқов раислигида кўргазмали семинар ўтказилди.
Унда инспекция мутахассислари ва Мелиоратив экспедиция инженер-техник ходимлари иштирок этди.
Маълумот ўрнида, “Озёрный” магистраль коллектори 1953 йилда кўлларни бир-бирига улаш натижасида ишга туширилган. Умумий узунлиги 365,6 км, шундан 191 км қисми Хоразм вилояти, 174,6 км қисми эса Туркманистон ҳудудларидан ўтган бўлиб, “Дарёлик” коллекторига қуйилади; вилоятдаги 70 фоиз суғориладиган ерларнинг заҳ сувлари чиқарилади. 2008-2019 йилларда қайта реконструкция ишлари олиб борилган.
Семинарда вилоятдаги мавжуд гидротехник иншоотлар хавфсизлиги, техник ҳолати, иншоотлардаги муаммолар, ҳукумат қарор ва фармонлари ижроси ҳамда сувдан самарали фойдаланиш каби масалалар таҳлили мисолида тушунтиришлар берилди, шунингдек, гидроиншоотлар техник ҳолатини янада яхшилаш борасида топшириқлар берилди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати