Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси томонидан Хонқа туманидаги “Қурилиш” насос станциясида қудуқларни ҳамда насос станцияларни ишлатиш учун ажратилган электр энергияси лимитлари доирасида фойдаланилиши, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, станцияларни таъмирлаш каби масалалар таҳлили бўйича ўқув семинари ўтказилди.
Семинарда шу кунгача бажарилган таъмирлаш-тиклаш, ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан таклиф ва фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати