Жорий йилнинг 14 июнь куни “Сувхўжаликназорат” инспекцияси Хоразм вилоят бошқармаси бош мутахассиси К.Артиқов томонидан вилоятда сувдан самарали фойдаланиш ва гидротехник иншоотларни беталофат ишлатиш юзасидан Гурлан туманидаги “Қиличбой” каналининг ПК 105+00 даги гидроузелида инспекция мутахассислари ҳамда муҳандис-техниклар иштирокида семинар ўтказилди.
Иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 майдаги ПФ-74-сонли Фармони ҳамда бошқа бир қатор ҳукумат қарорлари мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтирилди; бажарилган ишлар таҳлил этилди. Шунингдек, авария ҳолатларини олдини олиш мақсадида жамғариладиган авария материалларини етарли миқдорда тайёрлаб қўйиш, дизел электростанцияни ишчи ҳолатда сақлаш, семинарда таништирилган фармон ва қарорлар ижросини таъминлаш вазифалари топширилди.
Маълумот ўрнида: ушбу гидроиншоот 1973 йилда қурилган бўлиб, сув ўтказиш қобилияти 160 м³/сек.; 14 та равоқдан иборат; 4 та каналга сув тақсимлайди; Гурлан тумани, Туркманистон Республикаси Тошҳовуз вилоятининг иккита тумани ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманларини сув билан таъминлайди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати