Жорий йилнинг 31 май куни Урганч шаҳридаги “БВО Амударё”га қарашли УПРАДИК ҳисобидаги “Шовот” каналининг ПК342+44да жойлашган гидроиншоотида “Сувхўжаликназорат” инспекцияси вилоят бошқармаси томонидан бошқарма мутахассислари, УПРАДИК ва Урганч тумани “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ муҳандис-техниклари, Шовот-Қуловот ИТБ бошлиғи ўринбосари ва мутахассислари иштирокида амалий семинар ўтказилди.
Ушбу гидроиншоот 2016 йил ишга туширилган бўлиб, ҳозирги кунда сув ўтказиш қобилияти 110 м³/сек.; 5 та равоқдан иборатдир.
Семинарда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 30 августдаги “Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги ЎРҚ-865-сон Қонуни, шу билан бирга, бошқа бир қатор ҳукумат қарорлари мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилди. Шунингдек, “Сувхўжаликназорат” инспекцияси вилоят бошқармаси юристи йиғилганларга инспекциянинг коррупцияга қарши курашиш сиёсати, коррупциявий хавф хатарларни баҳолаш услубиётига доир ўндан ортиқ идоравий ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, амалга жорий этилганлигини айтиб ўтди ҳамда коррупция ҳолатлари ҳақида хабар бериш учун барча турдаги алоқа каналларининг узлуксиз фаолияти йўлга қўйилганлиги ҳақида тушунтиришлар берилди.