Aмударё Чапқирғоқ ҳимоя дамбалари бошқармаси томонидан бошқарма балансидаги объектларда 2024 йилда режалаштирилган ҳимоя дамба ва шпораларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш ишлари давом эттирилмоқда.
Хусусан, маҳаллий бюджет ҳисобидан Хоразм вилоятида сув тошқини билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида Урганч туманидаги 83а ва 105а шпораларда реконструкция қилиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозиргача 83а шпорада 925 м³ куб тош ва 150 м³ тупроқ ишлари, 105а шпорада эса 925 м³ тош ва 200 м³ тупроқ ишлари бажарилган.
Шу билан бирга, капитал маблағлар ҳисобидан Хазорасп туманидаги 19-21 шпоралар оралиғига янгидан банкет қуриш ишларига 10 нафар ишчи-ходимлар жалб этилган ҳолда 957 м³ тупроқ ишлари бажарилган; Хонқа туманидаги 61б шпоранинг реконструкция қилиш ишларига эса 7 нафар ишчи-ходимлар жалб этилган бўлиб, бугунгача 525 м³ тош ва 148 м³ тупроқ ишлари бажарилди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати