“9 МАЙ – ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ” БАРЧАМИЗГА ҚУТЛУҒ БЎЛСИН!
9 май - Хотира ва Қадрлаш куни юртимизда умумхалқ байрамга, ҳақиқий анъанага айланиб қолди. Негаки, хотира ва қадрлаш тушунчалари асл миллий қадриятларимизга жавоб бериб, ота-боболаримиздан қолган ҳам диний, ҳам инсоний урф-одатимиздир. Инсон хотира билан тирик, қадр билан улуғ. Ўтганларни, уларнинг хайрли ишларини, жасоратини ёдга олмоқ ҳамда сафимизда юрган заҳматкаш устозларимизни эъзозламоқ халқимизга хос эзгу фазилатлардандир.
Шу муносабат билан, бугун Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан ҳалол меҳнати, ўз ишига садоқати туфайли сув хўжалиги тизимининг ривожланишига ҳисса қўшган ва қўшишда давом этиб келаётган, шунингдек, шогирдларига ибратли ўгитлари бТадбирни бошқарма бошлиғи биринчи ўринбосари Э.Нурметов очиб берар экан, ушбу кунда фашизмга қарши мардонавор жанг қилган, оғир машаққат ва мусибатларни бошдан кечирган ва халқимиз асрлар давомида орзу қилган эркинлик учун курашган қаҳрамонларимизни руҳини шод этиб эслаш биз авлодлар учун ҳам фарз ҳам қарзлигини, шу билан бирга, бугун сафимизда юрган фахрийларни эъзозлаб, қадрлашимиз кераклигини таъкидлаб ўтди.
Кейин сўз навбатини бошқарма бошлиғи ўринбосари Д.Камолов олар экан, жасур инсонлардан бири, Иккинчи жаҳон урушида жасорат кўрсатиб, она юртига эсон-омон қайтиб келган, Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ бош мутахассиси М.Шеровнинг бобоси ҳисобланган Эрназаров Оллаберган отани (1924-2017) хотирлашимиз кераклигини таъкидлади.илан ҳурмат қозонган бир гуруҳ меҳнат фахрийлари байрам тадбирига таклиф этилди.
Тадбирга келган меҳнат фахрийларидан шу тизимга бутун ҳаётини, билимини бағишлаб, меҳнат қилиб келаётган фидокор устоз Кенжабой ака Ортиқов сўзга чиқиб, ҳозирги тинч ҳаётимиз қадрига етишимизни, сувни иқтисод қилишга қаратилган чора-тадбирларни янада кучайтиришимизни айтиб ўтдилар.
Тадбир сўнггида меҳмонлар совғалар билан қутландилар ва байрам дастурхонига таклиф этилдилар.
Зеро, хотира ҳамиша муқаддас, қадр азиздир!