Жорий йилнинг 2-4 май кунлари ФАО вакиллари ва маҳаллий сув хўжалиги экспертлари иштирокида семинарнинг 2-қисми, яъни амалий қисми бўлиб ўтди.
Бунда, бир гуруҳ хорижий ва маҳаллий экспертлар Хоразм вилоятининг бир нечта сув хўжалиги объектларига ташриф буюрдилар. Жумладан, Давлатлараро Амударё ирригация каналлари “Тошсоқа” бўлинмаси бош сув олиш ҳамда “Полвон-Ғозовот” бўлинмаси сув тақсимлаш иншоотларида ўрганиш ишларини олиб бордилар.
Мазкур ташриф давомида ўрганилган тизим бўйича экспертлар ўртасида фикрлар алмашилди, келгуси ишлар режаси тузилди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати