Жорий йилнинг 30 апрель куни Бирлашган миллатлар ташкилотининг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО)нинг вакиллари томонидан Хоразм вилоятидаги ирригация тизимининг ҳолати, шунингдек "Тошсака тизимидаги магистрал суғориш каналларини қайта тиклаш" лойиҳаси 1-босқич ишларини ўрганиш мақсадида Хоразм вилоятига ташриф буюришди. Урганч шаҳрида жойлашган "Караван" меҳмонхонасининг йиғилишлар залида ташкиллаштирилган юқоридаги масалаларга қаратилган семинар бўлиб ўтди.
Қолаверса, ушбу чуқур тахлилий, кенг муҳокамаларни ўз ичига олган семинар ФАО томонидан Глобал экологик жамғарма молиявий кўмагида амалга оширилаётган “CACILM-2” лойиҳасининг Ўзбекистондаги вакиллари томонидан Хоразмдаги суғориш тизимининг фаолиятини баҳолаш, ҳамда "Ислом тараққиёт банки" билан ирригация тизимини модернизация, реабилитация қилиш бўйича кейинги техник ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳам мақсад қилинган.
Ушбу тўрт кунлик семинар 2 қисмдан иборат бўлиб, 1-қисми назария ва муҳокамаларни ўз ичига олиб, 2-қисмида "Тошсака" суғориш тизимини баҳолаш бўйича дала ташрифлари режалаштирилган.
Семинарда Хоразм вилоятининг сув хўжалиги ташкилотлари раҳбарлари ва мутахассислари иштирок этмоқда.
Жаноб Маҳер Салман, ФAОнинг Қишлоқ хўжалигидаги сув ресурсларини бошқариш бўйича гуруҳ раҳбари раислиги олиб борилаётган мазкур семинар 4 май куни якунланади.