QR-код адреса статьи


ТУПРОҚҚАЛЪАДАГИ ЯНА БИР ОБЪЕКТДА РЕКОНСТРУКЦИЯ ИШЛАРИ БОШЛАНИШ АРАФАСИДА

Жорий 2024 йилда Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ доирасида жами 24 та ирригация-мелиорация объектларда жами 164,42 млрд.сўмлик манзиллий дастурлар шакллантирилган, жумладан, “Питнаксувқурилишинвест” ДМнинг манзиллий дастурига киритилган 9 та ирригация объектларида 73,233 млрд.сўм, “Хоразмсувқурилишнвест” ДМнинг манзилий дастурига киритилган 4 та ирригация объектларида 25,346 млрд.сўмлик қуриш ва реконструкция қилиш, 7 та мелиорация объектларида 27,56 млрд.сўмлик қуриш ва реконструкция қилиш, ҳамда 4 та мелиорация объектларида 38,28 млрд.сўмлик тизимли таъмирлаш-тиклаш ишларини бажариш белгиланган. 
Манашундай объектлардан бири, "Питнаксувқурилишинвест" ДМ манзилли дастурига киритилган Тупроққалъа туманидаги "Сартарош" насос станциясини реконструкция қилиш объекти ҳисобланади. 
Яқинда ўтказилган тендер натижаларига кўра ушбу объектдаги ишларни "SAYQAL BEST STROY" МЧЖ пудратчи ташкилот сифатида олиб боради. Бугун, объектдаги ҳужжатлар ва амалга оширилиши керак бўлган ишларни “Питнаксувқурилишинвест” техник назорат қилувчи ходимлари томонидан кўздан кечирилди. Мазкур объект реконструкция ишлари натижасида ҳудуддаги 512 гектар майдонни суғориш самарадорлиги ошади.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати

Orqaga qaytish