Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси вилоятдаги насосларни электр энергиядан самарали фойдаланиш, иқтисод қилиш ва таъмирлаш бўйича бир қанча ислоҳотлар олиб бормоқда.
Маълумот учун, Хоразм вилоятида жами суғориладиган 202927 га ер майдондан 150136 гектари насос станциялари орқали суғорилади. Бунда, Кластер ва фермер хўжаликлар ҳамда бошқа ташкилотларнинг насос агрегатлар орқали суғориладиган майдони 82811 гектарни ташкил этади.
НСЭБ томонидан жорий йилга Президентимизнинг ПҚ-3012-сонли қарорига асосан вилоятдаги мавжуд 12 дона насосларни янгисига алмаштириш, 10 дона янги электродвигателларни алмаштириш, 29 та конденсатор қурилмасини ўрнатиш, 37 дона қуёш батареясини ўрнатиш каби яна бир қанча ишлар режалаштирилган.
Бугунги Гурлан туманидаги "Қиличбой-1" насос станциясидаги амалий семинарда у ерда техник ўрганилиб, унинг сув таъминотини яхшилаш ва энергия тежамкорлигини ошириш ишлари раҳбар ва мутахассислар ҳам Республикамиздаги Ирригация ва сув муамоларидан илмий-тадқиқот институтидан ташриф буюрган илмий ходимлари ўртасида муҳокамаси қилинди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати