Бугун, вилоятнинг Хонқа туманида соҳа мутахассислари ва маҳаллий сув истеъмолчилари иштирокида сув тежамкор технологияларни қўллаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилда. Семинарда ҳозирда кенг кўламли равишда амалга оширилаётган Президентимизнинг ПҚ-5-сонли қарори бўйича ҳам иштирокчи маҳаллий фермерларга батафсил маълумотлар берилди.
Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан бириктирилган тренер, бош гидрометр Жахонгир Балтаев таъкидлашича, бугунги семинарда замонавий сув ўлчаш ускунасининг афзаллиги, қулайлиги ва улардан фойдаланиш тўғрисида тақдимотлар берилиб, фойдаланилган сув ўлчаш асбоби айниқса бетонлашган ариқларда самараси юқори бўлади.
Иштирокчиларга сувни тежовчи технологияларни жорий этиш мақсадида ҳукуматимиз томонидан катта миқдорда субсидиялар ажратилганлиги ва уларни олишдаги жараёнлар батафсил ўргатилди.Семинардан сўнг иштирокчилар билан биргаликда сув тедовчи тизимини бутловчи қисмларини ишлаб чиқарувчи “Навоий ишонч гиламлари” МЧЖга ташриф буюрилиб маҳсулотлар ва такшилот хизмати ўрганилди.