QR-код адреса статьи


ХОРАЗМЛИК СУВЧИЛАР “ЗАКОВАТ”ДА!

Сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 23 январдаги "Сув хўжалиги бўйича "Заковат" интеллектуал ўйини турнирларини ўтказиш ҳамда ёшларга оид давлат сиёсатини ижроси тўғрисида"ги 10-сонли буйруғига асосланиб бугун, 07 февраль куни Хоразм вилоятидаги тизим ташкилотлари ҳодимларидан ташкил топган 11 та жамоа шакллантирилиб, Сув хўжалиги вазирлиги кубогининг 1-босқичи ўтказилди. Ўйин жуда қизиқарли ва қизғин тарзда кечди. 
Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг ходимларидан йиғилган жамоа ғолиб бўлди ва жамоалар қуйидаги ўринларни эгаллади:
1-ўрин Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ;
2-ўрин Мелиоратив экспедиция;
3-ўрин Боғот тумани “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ
1-ўринни қўлга киритган Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ жамоаси 2-минтақавий босқичида Хоразм вилояти шарафини ҳимоя қилади.
Ғолибларга ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди. 

Хоразмлик сувчиларга омад тилаб, кейинги босқични кутиб қоламиз!
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати

Orqaga qaytish