Хоразм вилоятининг Қўшқўпир туманида жойлашган "Сув хўжалиги ва мелиорация" коллежида "Сувчилар мактаби"нинг 2-босқичини йўлга қўйиш учун янги замонавий ўқув хоналарини барпо этиш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу коллеж ҳудудида "Сувчилар мактаби" учун ўқув хоналаридан ташқари, тажриба майдони ҳам ташкил этилиши кўзда тутилган.
Мазкур ишлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5-сонли Қарорида белгиланганидек, жорий йилнинг феврал ойидан "Сувчилар мактаби"да ўқитиш йўлга қўйилиши режалаштирилган.
Хоразм вилоятида мазкур Қарор ижросини таъминлаш мақсадида Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ бошлиғи Одилбек Тоиров Қўшкўпир сув хўжалиги ва мелиорация коллежидаги тайёргарлик жараёни билан яқиндан танишиб, бажарилаётган ишларни ўрганди.
Хоразм вилоятида "Сувчилар мактаби" режага мувофиқ 1 февралдан ўз иш фаолиятини мазкур коллежда бошлайди.